USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда болалар лой кечиб таълимга кетаётган йўл: Шодухуррам маҳалласидаги ачинарли манзара

508 марта
Хоразмда болалар лой кечиб таълимга кетаётган йўл: Шодухуррам маҳалласидаги ачинарли манзара

Хоразм вилояти Хазорасп туманида жойлашган Шодухуррам маҳалласида учта муҳим давлат муассасаси — 21-сонли мактабгача таълим ташкилоти, 37-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳамда янги қурилган поликлиника фаолият юритиши керак. Аммо ачинарлиси, ушбу муассасаларга олиб борувчи ягона йўл аҳволи йиллар давомида ҳалокатли даражага етиб қолган.

Мазкур йўл нафақат таълим ва тиббиёт масканларига, балки юзлаб оилаларнинг умидига олиб борувчи асосий йўлак ҳисобланади. Бироқ, бугунги кунда у умид эмас, балки азоб йўлига айланган.

Ёмғир ёғса ёки қор тушса, ушбу йўлдан юриш деярли имконсиз. Лойга ботган йўл айниқса болалар боғчаси томонларда ўта хавфли ҳолатга келиб қолган. Илгари катта трассадан мактаб олдигача шагал тўкилган бўлса-да, Муҳомон канали бетонлаштирилиши вақтида йўл тубдан бузилиб, таъмирсиз қолиб кетган.

Энг аламлиси, мактабдан кейин боғча томонга олиб борувчи йўлга на шагал тўкилган, на асфальт ётқизилган. Ота-оналар фарзандларини боғчага олиб бориш учун ўз автомобилларидан фойдаланишга мажбур. Бироқ машиналар лойга ботиб қолмоқда, ҳатто айрим ҳолларда катта канал томон оғиш хавфи ҳам юзага келган.

Мактаб ўқувчилари ҳақида гапирмасликнинг ўзи мумкин эмас. Болалар лойга беланиб, баъзан йиқилиб, йиғлаб мактабга боришмоқда. Айниқса бошланғич синф ўқувчилари учун бу йўл ҳақиқий синовга айланган.

Мактаб олдида бор-йўғи 30 метрча асфальт бор, холос. Ундан кейин эса ботқоқлик бошланади. “Нега боғча томон йўл қилинмаяпти?” деган саволга эса ҳозиргача жавоб йўқ.

Ота-оналарнинг талаби оддий: фарзандлари лойга беланмасдан, озода кийимларда таълим ва тарбия масканларига боришини исташади. Катталар бу қийинчиликка мослашиб улгурган бўлиши мумкин, аммо болаларнинг бунга мажбур бўлиши адолатдан эмас.

Маҳалла аҳолиси бу муаммонинг ечимини узоқ кутди. Аммо ҳозиргача аниқ натижа йўқ. Шу сабабли мутасадди ташкилотлардан Шодухуррам маҳалласидаги мазкур йўлни зудлик билан таъмирлаш, камида шагал ётқизиш, имкони бўлса асфальтлаш ишларини амалга оширишни сўраймиз.

Чунки бу — оддий йўл эмас. Бу — болаларнинг келажагига олиб борадиган йўл.














Изоҳ қолдириш

    • Абдушарип 28 Yanvar 2026 08:39
      Мактаб богча поликлиникаларни курилишини режалаштирилганда инфратизимларга этибор бериш лозим.

Мавзуга алоқадор: