USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Янгибозор туманида янги мактаб фойдаланишга топширилди

259 марта
Янгибозор туманида янги мактаб фойдаланишга топширилди

Янгибозор туманининг Паҳлавон Махмуд маҳалласига қарашли Тоғайобод ҳудудида замонавий талабларга жавоб берадиган янги умумтаълим мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда таълим тизими ходимлари, жамоатчилик ва маҳалла фаоллари иштирок этди.

Қайд этилишича, янги мактаб ўқувчилар учун қулай ва хавфсиз таълим муҳитини яратиш, сифатли таълимни таъминлаш ҳамда ёш авлоднинг билим олиши учун янада кенг имкониятлар яратишга хизмат қилади.

Очилиш маросимида таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, мактаб инфратузилмасини яхшилаш, ўқитувчилар меҳнатини қўллаб-қувватлаш ва ёшлар учун муносиб шароитлар яратиш борасидаги ишлар алоҳида таъкидланди.

Маълумот учун, мазкур мактаб қурилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 сентябрдаги ПҚ-5246-сонли қарорига асосан Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси томонидан молиялаштирилган. Лойиҳа Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт дастури иштирокида “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” дастури доирасида амалга оширилди.

Янги таълим маскани туман аҳолиси, айниқса, ёшлар учун катта қувонч бўлиб, ҳудудда таълим сифатини янада оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.
















Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: