USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганчдаги “деҳқон бозори” автобус тураргоҳи: лойга ботган муаммо

1 110 марта
Урганчдаги “деҳқон бозори” автобус тураргоҳи: лойга ботган муаммо

Урганч шаҳридаги “деҳқон бозори” атрофида жойлашган автобус тураргоҳининг аҳволи ёмғир ва қордан кейин кескин ёмонлашди. Ҳар куни юзлаб автобуслар кириб-чиқадиган, минглаб фуқаролар фойдаланадиган ҳудуд бугун лой кечиб ҳаракатланадиган жойга айланиб қолган.

Ёмғир ёғди — муаммо юзага чиқди. Қор эригани — вазият янада оғирлашди. Автобуслар бекатга киришда қийналмоқда, йўловчилар эса транспортга етиб бориш учун лой ичида юришга мажбур. Айниқса, кексалар, болали аёллар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар учун бу ҳолат жиддий ноқулайлик туғдирмоқда.

Бу ҳудуд кимга қарашли?

Фуқаролар ўринли савол қўймоқда: мазкур тураргоҳ бозор маъмурияти тасарруфига кирмайдими? Ёки бу ҳудуд масъул идоралар эътиборидан четда қолганми?

Маълумки, “деҳқон бозори” шаҳарнинг энг гавжум нуқталаридан бири. Кунига ўнлаб, балки юзлаб автобуслар бу ерга кириб-чиқади. Вилоятнинг турли ҳудудларидан келган харидорлар ва сотувчилар айнан шу тураргоҳ орқали ҳаракатланади. Шундай экан, инфратузилманинг бу даражада қаровсиз қолиши тушунарсиз.


Лой — фақат ноқулайлик эмас

Бу ҳолат фақат эстетик муаммо эмас. У:
  • йўловчилар хавфсизлигига таҳдид солади,
  • транспорт ҳаракатига салбий таъсир кўрсатади,
  • шаҳар инфратузилмаси даражаси ҳақида салбий тасаввур уйғотади.
2026 йилда шаҳар марказида жойлашган йирик савдо нуқтаси атрофида бундай манзара кузатилиши — жиддий ўйланишга сабаб.
Ечим борми?

Ёмғир ва қор ҳар йили ёғади. Демак, бу кутилмаган ҳолат эмас. Муаммони вақтинча шағал тўкиш ёки сув чиқариш ариқларини тартибга келтириш орқали бартараф этиш мумкин. Узоқ муддатли ечим эса — тураргоҳни тўлиқ асфальтлаш ёки мустаҳкам қоплама билан жиҳозлашдан иборат.


Бозор маъмурияти ва масъул ташкилотлар ушбу масалага муносабат билдириб, аниқ чора-тадбирлар режасини тақдим этадими? Ёки фуқаролар яна кейинги ёмғирни кутиб, яна шу муаммо билан юзма-юз қоладими?

Изоҳ қолдириш

    • Худайберганов Фарход 97-299-82-18 16 Fevral 2026 11:05
      Урганч шахар дехкон бозорида Хар бекат орасида темир бетондан ясалган лотоклар ва унга мос холда уклон килинган булиши керак Шундагина ёмгир ва кор сувлари уйилиб колмай уклон оркали лотокка окиб бекат оралари ва бозор хам озода булади.

Мавзуга алоқадор: