USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда ТОП–15 аёл раҳбарлар рўйхати эълон қилинди

1 441 марта
Хоразмда ТОП–15 аёл раҳбарлар рўйхати эълон қилинди

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан вилоят бошқарувида фаолият юритаётган аёллар орасидан ТОП–15 аёл раҳбарлар рейтинги эълон қилинди.

Мазкур рўйхатга турли соҳаларда самарали фаолият юритаётган, жамият ривожига ўз ҳиссасини қўшаётган аёл раҳбарлар киритилган. Жумладан, қуйидаги раҳбар аёллар рейтингдан ўрин олди:
  • Дилбар Бекчанова — Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими раиси
  • Дилдора Исмоилова — “Sherzodbek shifo klinikasi” бош шифокори
  • Гулсара Қурбанбаева — Касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят кенгаши раиси
  • Нигора Қутлимуротова — вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи
  • Феруза Мадрахимова — Урганч давлат педагогика институти ректори
  • Интизора Матчанова — “Ўзбекистон 24” телеканали вилоят бўйича мухбир
  • Гулнара Матмуратова — Ҳазорасп тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича маслаҳатчиси
  • Адиба Матякубова — Халқ депутатлари Янгибозор тумани кенгаши котибияти мудири
  • Шарофат Қурбонсаидова — Урганч туманидаги 29-сонли мактаб директор ўринбосари
  • Солияжон Раҳимберганова — “Хоразм ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири
  • Интизора Раҳимова — Урганч РАНЧ технология университети доценти
  • Дурдона Рамазонова — Меҳнат фахрийси
  • Нодира Рўзметова — Хонқа туманидаги 45-сонли мактаб директори
  • Камила Сабирова — Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш ассоциацияси вилоят бўлими раиси
  • Муножот Ювбасарова — Хива шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи
Ушбу эътироф муносабати билан рўйхатдан ўрин олган барча аёл раҳбарларни самимий табриклаймиз. Уларга келгуси фаолиятларида янада катта муваффақиятлар тилаймиз. Шунингдек, баҳор ва аёллар байрами арафасида бу каби эътирофлар аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузи юксалиб бораётганини яна бир бор намоён этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: