USD: 12,158 so'm EUR: 14,167 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,362 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 276 so'm AED: 3,310 so'm USD: 12,158 so'm EUR: 14,167 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,362 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 276 so'm AED: 3,310 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлади: Хоразмлик фаоллар орасида

889 марта
Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлади: Хоразмлик фаоллар орасида

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан бир гуруҳ фидойи хотин-қизлар давлат мукофотлари билан тақдирланди. Бу ҳақда Президентнинг тегишли фармони имзоланди.

Мазкур қарор билан мамлакатимизда аёл зотига юксак эҳтиром кўрсатиш, уларнинг жамият ва давлат ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муносиб ҳиссасини эътироф этиш мақсад қилинган. Турли соҳалар — таълим, тиббиёт, маданият, фан, тадбиркорлик, давлат бошқаруви ва жамоатчилик ишларида фаолият юритиб келаётган хотин-қизлар муносиб равишда рағбатлантирилди.



Хоразмдан мукофотланганлар

Қувонарлиси, мукофотланганлар орасида Хоразм вилояти вакиллари ҳам бор.

🔹 “Дўстлик” ордени билан
  • Насиба Шариповна Рўзметова — Хива туманидаги “Қўшчи каттабоғ” ва “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин-қизлар фаоли.

🔹 II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан

  • Гулчехра Олимовна Аширова — Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг Хоразм вилояти ҳудудий бўлими директори.

🔹 “Шуҳрат” медали билан

  • Муқаддас Матёқубовна Отаева — Урганч шаҳрида якка тартибдаги тадбиркор, гул етиштирувчи.
  • Гуландон Болтобаевна Холбоева — Қўшкўпир тумани кўзи ожизлар кутубхонаси мудири.

Ушбу мукофотлар Хоразм хотин-қизларининг жамият ҳаётидаги фаол иштироки, маҳаллаларда маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимоя, тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги самарали меҳнатига берилган юксак баҳодир.

Эътироф ва эъзоз

Бугун Хоразмда ҳам аёлларни эъзозлаш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда. Маҳаллаларда, таълим муассасаларида, ишлаб чиқариш корхоналарида ва жамоат ташкилотларида фаолият юритаётган минглаб хотин-қизлар вилоят равнақига муносиб ҳисса қўшмоқда.

Президент фармони билан тақдирланган барча юртдошларимизни, хусусан, Хоразмлик фаол аёлларни самимий табриклаймиз. Улар ёш авлод учун ибрат мактаби бўлиб, фидойилик ва меҳнатсеварлик намунасини намоён этиб келмоқдалар.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: