USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Media ҳафталик”: Хоразмда йилнинг энг йирик медиа лойиҳаси бошланди

151 марта
“Media ҳафталик”: Хоразмда йилнинг энг йирик медиа лойиҳаси бошланди

Хоразм вилоятида журналистлар, блогерлар ва матбуот котибларини бирлаштирувчи йирик медиа тадбир — “Media ҳафталик” лойиҳасига старт берилди.

Замонавий ахборот маконидаги шиддатли ўзгаришлар, ижтимоий тармоқлар таъсирининг ортиши ҳамда сунъий интеллект технологияларининг жадал ривожланиши медиа соҳаси вакилларидан мутлақо янгича ёндашувларни талаб этмоқда. Айниқса, фейк хабарлар оқимининг кўпайиши шароитида холис ва ишончли ахборотни тарқатиш, аудитория ишончини сақлаб қолиш бугунги куннинг долзарб вазифасига айланган.

Ана шу эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда ташкил этилган “Media ҳафталик” лойиҳаси мамлакатимизда йилнинг энг йирик ва муҳим таълимий-амалий платформаларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида медиа соҳаси вакиллари учун тренинглар, маҳорат дарслари, очиқ мулоқотлар ва амалий машғулотлар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Тадбирда иштирокчилар замонавий журналистика тенденциялари, рақамли медиа ривожи, контент яратиш стратегиялари, ахборот хавфсизлиги ва фактчекинг каби йўналишларда билим ва кўникмаларини ошириш имкониятига эга бўладилар.

“Media ҳафталик” нафақат тажриба алмашиш, балки соҳадаги мутахассисларни бирлаштириш, янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва миллий медиамиз салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳа медиа соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар учун муҳим платформа бўлиб, замонавий ахборот муҳитида самарали ишлаш кўникмаларини шакллантиришда катта аҳамият касб этади.








Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: