USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда блогерлик тартибга солиниши мумкин

229 марта

Қонунчилик палатасида ижтимоий тармоқлардаги фаолиятни тартибга солиш бўйича норматив механизмлар муҳокама қилинди.

Бугун, 7 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасида Қонунчилик палатаси депутатлари, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва медиа соҳаси экспертлари, ОАВ вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбати иштирокчилари томонидан онлайн-платформалар фойдаланувчилари ҳуқуқлари, соҳада юзага келаётган ижтимоий муносабатлар, замонавий чақириқлар кенг муҳока қилинди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда бугунги очиқлик сиёсати даврида интернет ва ижтимоий тармоқлар фуқароларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини тезкор қондириш, жамиятдаги долзарб муаммоларни муҳокама қилишда муҳим воситага айланиб бормоқда. 

Шу нуқтаи назардан, онлайн-платформаларнинг қулайликлари билан бир қаторда таҳдидларини ҳам инобатга олган ҳолда Интернет фойдаланувчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини қонун асосида аниқ механизмлар билан мустаҳкамлаб қўйишнинг аҳамияти таъкидланди.
Давра суҳбати давомида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги масъуллари маълум қилишича, қатор давлат ва жамоат ташкилотлари, медиа-соҳаси экспертларининг ўрганишлари ва изланишлари, таҳлиллари асосида ҳамкорликда соҳани тартибга солишда тўғридан-тўғри амал қилувчи яхлит қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. 
Таъкидланишича, лойиҳанинг мақсади – фуқароларнинг онлайн-платформалар ва веб-сайтлардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқларини қонун даражасида мустаҳкамлаш, уларни ёлғон ахборот, нафрат уйғотувчи, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи ва бошқа турли ноқонуний контентлардан ҳимоя қилишдан иборат.
Қонун лойиҳасига кўра онлайн-платформалар ахборот соҳасидаги амалдаги қонунчилик сезиларли либераллаштирилади. Шунингдек, тартибга солишдаги мавжуд бўшлиқларни бартараф этишга қаратилган қатор нормалар назарда тутилган бўлиб, уларнинг қабул қилиниши энг аввало:
Интернет тармоғида ахборот тарқатиш тартиблари борасида ҳуқуқий аниқлик ва изчиллик таъминланади;
  • онлайн-платформалар ва веб-сайт эгалари учун Ўзбекистонда фаолият юритишнинг аниқ шартлари белгиланади, уларнинг бизнес моделлари учун шарт-шароитларни аниқ прогнозлаш имконияти яратилади;
  • ахборот соҳаси иштирокчилари, жумладан, онлайн-платформалар, блогерлар, инфлюенсерлар ҳамда соҳани тартибга солувчи давлат органлари ўртасида ўзаро мулоқот ва конструктив ҳамкорлик учун ҳуқуқий асослар такомиллаштирилади;
  • интернетдан фойдаланиш хавфсизлиги даражасини ошириш, болалар соғлигига хавф солувчи ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича аниқ механизмлар яратилади;
  • фойдаланувчилар ўз шаън ва қадр-қимматини камситувчи маълумотлардан ҳимояланиш борасида ҳуқуқий кафолатларга ва зарур ҳолларда ваколатли органнинг кўмагидан фойдаланиш имконияти яратилади.
Мутахассисларнинг эътирофича, қонун лойиҳасида инфлюенсер ва блогерлар масъулияти ажратилиб, блогерлар мажбуриятлари сезиларли енгиллаштирилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: