USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда йирик йўл қурилишига старт берилди

909 марта
Хоразмда йирик йўл қурилишига старт берилди

Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида нуфузли халқаро молиявий ташкилот — Yevropa tiklanish va taraqqiyot banki иштирокида муҳим инфратузилмавий лойиҳага старт берилди. Унга кўра, D213 “Урганч–Хонқа–Хазорасп–Амударё дарёси А380” автомобиль йўли қурилиши бошланди.


Тантанали маросимда Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ўринбосари О. Одилов, вилоят ҳокими ўринбосари, маҳалла оқсоқоллари, жамоатчилик вакиллари ҳамда соҳа мутасаддилари иштирок этди.

Йирик лойиҳа — катта имкониятлар

Мазкур лойиҳанинг умумий узунлиги 84 километрни ташкил этади. Унга кўра, ҳозирги мавжуд икки тасмали асфальт-бетон йўл замонавий талабларга мос равишда тўрт тасмали цемент-бетон йўлга айлантирилади.

Мутахассислар таъкидлашича, янги йўл нафақат транспорт ҳаракатини енгиллаштиради, балки ҳудудда иқтисодий фаолликни оширишга ҳам хизмат қилади.

2029 йилгача тўлиқ якунланади

Лойиҳани амалга ошириш 2029 йилга қадар давом этиши режалаштирилган. Ушбу йўл орқали ҳудудлар ўртасидаги алоқа янада яхшиланиб, юк ва йўловчи ташиш самарадорлиги ошиши кутилмоқда.

Маросимда сўзга чиққанлар ушбу йирик қурилишнинг аҳоли турмуш даражасини яхшилашдаги ўрни ва стратегик аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур йўл Хоразм вилояти транспорт инфратузилмасини янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.







Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: