USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Дарахтга зарар етказган фуқаро 10 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди

269 марта
Дарахтга зарар етказган фуқаро 10 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди

Хоразм вилоятида экологияга зарар етказиш билан боғлиқ навбатдаги ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди. Вилоят прокуратураси ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармасининг “Эко-полицияси” томонидан ўтказилган назорат-рейд тадбирлари давомида Урганч туманининг “Бешайвон” маҳалласида фуқаро томонидан дарахтга рухсатсиз равишда шикаст етказилгани маълум бўлди.

Аниқланишича, фуқаро Ш.Б томонидан амалга оширилган мазкур хатти-ҳаракат амалдаги қонунчилик талабларини қўпол равишда бузиш ҳисобланади. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 79-моддаси 1-қисмига асосан унга нисбатан 10 миллион 300 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.

Шунингдек, табиатга етказилган зарар миқдори ҳисоб-китоб қилиниб, 6 миллион 579 минг сўмни ташкил этгани аниқланди ва ушбу маблағни ундириш белгиланди.

Мутахассислар таъкидлашича, яшил ҳудудларни муҳофаза қилиш, дарахт ва буталарни асраб-авайлаш ҳар бир фуқаронинг бурчи ҳисобланади. Бу каби назорат тадбирлари эса табиатга бефарқ муносабатнинг олдини олишга хизмат қилади.

Хоразм вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилишича, бу каби рейд тадбирлари ҳудудда мунтазам равишда давом эттирилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: