USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

55 марта
Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Бугун, 30 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFA) раҳбари Жанни Инфантинони қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, суҳбат аввалида FIFA Президенти Ўзбекистоннинг футболдаги ютуқлари ҳамда мамлакатда спортни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган самарали ислоҳотлар натижаларини эътироф этган.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжонда йирик нуфузли спорт тадбири – 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш учрашувнинг асосий мавзуси бўлган.

FIFA билан футболни оммалаштириш, айниқса, ёшлар орасида ушбу спорт турига қизиқишни янада кучайтиришга қаратилган қўшма дастурларни илгари суриш борасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилгани катта мамнуният билан қайд этилган.

Шерикликни, аввало, футболни ташкил этиш ва бошқариш тизимини трансформация қилиш, ёш истеъдодларни кашф этиш ва уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ҳамда мураббийлар, ҳакамлар, менежерлар, спорт шифокорлари ва техник мутахассисларни халқаро савияда тайёрлаш йўналишларида янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда FIFA’нинг йирик турнирлари ва тадбирларини ташкил этиш ҳамда Тошкент шаҳрида федерациянинг минтақавий ваколатхонасини очиш жараёнини жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанни Инфантино бошчилигидаги делегация 29-30 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиши ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: