Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қўшкўпирлик дзюдочилар халқаро турнирдан 3 та медаль билан қайтди

60 марта
Қўшкўпирлик дзюдочилар халқаро турнирдан 3 та медаль билан қайтди

Тошкентдаги Олимпия шаҳарчасида «Judo Sport Clubs Stars» халқаро турнири бўлиб ўтди. Мусобақада олти давлатдан — Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон ва Беларусдан 2 мингга яқин ёш дзюдочи куч синашди.

Турнир ёш спортчиларнинг маҳоратини ошириш, болалар дзюдосини оммалаштириш ва клублар тизимини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган. Ушбу нуфузли беллашувда Хоразм вилоятини Қўшкўпир тумани спорт мактаби тарбияланувчилари ҳам муносиб ҳимоя қилди.

Қўшкўпирлик ёш полвонлар мусобақада жами учта медални қўлга киритди. Бектемир Ражаббоев ва Муҳаммадали Қаҳрамонов ўз вазн тоифаларида энг юқори поғонага кўтарилиб, олтин медалга сазовор бўлди. Хусан Умаров эса кумуш медални қўлга киритди.

Кучли рақиблар орасида эришилган бу натижа туман спорт мактабида олиб борилаётган тизимли машғулотлар самарасини кўрсатади. Вилоят спорт бошқармаси ғолиб ва совриндорларни, уларнинг мураббийларини ҳамда спорт мактаби жамоасини муваффақият билан табриклади.

Манба: Хоразм вилояти спорт бошқармаси матбуот хизмати

#Хоразм #Қўшкўпир #Дзюдо #Спорт #JudoSportClubsStars #XorazmBugun




Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: