USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистон ва Афғонистон биргаликда Мозори Шарифда шифохона қуради

61 марта

Ўзбекистон ва Афғонистон биргаликда Мозори Шарифда шифохона қуради

Манба: Sog‘liqni saqlash vazirligi
Ўзбекистон ва Афғонистон Мозори Шариф шаҳрида давлат-хусусий шериклик асосида шифохона қуришга келишиб олди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров бошчилигидаги делегация Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида Афғонистон соғлиқни сақлаш вазири Мавлавий Нур Жалол, Балх вилояти губернатори Муҳаммад Юсуф Вафо ҳамда бошқа масъуллар билан учрашув ўтказган. Музокараларда икки давлат ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, Афғонистонда тиббий инфратузилмани ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Учрашувда Афғонистон томони мамлакатнинг аксарият туманларида шифохоналар йўқлиги, кейинги йилларда эса саратон касаллиги аниқланган беморлар сони ортиб бораётганини билдирган. Шу боис Мозори Шарифда шифохона қуриш, мутахассислар тайёрлаш ва малакасини ошириш, афғонистонлик беморларнинг Ўзбекистонда даволаниши учун тиббий виза тартибларини соддалаштириш, шунингдек, дори воситаларини харид қилиш жараёнларини енгиллаштириш бўйича Ўзбекистондан кўмак сўралган.
Томонлар эришган келишувга кўра, Мозори Шарифда Arman Group компанияси билан ҳамкорликда давлат-хусусий шериклик асосида шифохона барпо этилади. Лойиҳа доирасида Афғонистон томони инвестиция киритади, мавжуд бинони шифохонага мослаштиради ва замонавий тиббий ускуналарни харид қилади. Ўзбекистон эса тиббиёт муассасасини малакали мутахассислар билан таъминлайди.


Ташриф якунида икки давлат соғлиқни сақлаш вазирликлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузишга келишилди. Ушбу гуруҳ Афғонистондаги давлат тиббиёт муассасаларини қўллаб-қувватлаш имкониятларини ўрганиб, тегишли таклифлар тайёрлайди.
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Шунингдек, Афғонистон делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилади. Ҳар йили 100 нафаргача афғонистонлик мутахассис мамлакатда малака ошириши, йилига 50 нафаргача ёшга эса Ўзбекистон тиббиёт олийгоҳларида грант асосида таҳсил олиш учун квота ажратилиши кўриб чиқилади. Бундан ташқари, оғир беморларнинг Ўзбекистонда даволаниши учун тиббий виза бериш тартибини енгиллаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: