USD: 11,910 so'm EUR: 13,589 so'm RUB: 152 so'm GBP: 15,889 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 25 so'm TRY: 255 so'm AED: 3,242 so'm USD: 11,910 so'm EUR: 13,589 so'm RUB: 152 so'm GBP: 15,889 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 25 so'm TRY: 255 so'm AED: 3,242 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Telegramʼда сохта саҳифалар орқали одамларни чув туширган 18 ёшли ўсмир ушланди

94 марта

Telegramʼда сохта саҳифалар орқали одамларни чув туширган 18 ёшли ўсмир ушланди

Ижтимоий тармоқларда “Мусодара товарлар” номи билан давлат идораси номидан сохта канал очиб, фуқароларни алдаб юрган шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, 2008 йилда Фарғона вилоятида туғилган шахс “Мусодара товарлар” деб номланган Telegram канали ва Instagram’да “мусодара_тавар_арзон” саҳифасини очган. Харидорлар ишончини қозониш учун эса канал ва саҳифа профилларида сохта лицензия, Давлат ҳавфсизлик хизмати ва божхона идораларининг расмий логотипларидан фойдаланган.

Шунингдек, ушбу шахс ўзи юритган каналлар орқали гўёки чет элдан келган ноқонуний товарлар божхона органлари томонидан мусодара қилингани ва шу сабаб 80% чегирма билан сотилаётгани ҳақида турли товарларнинг расми ва нархларини мунтазам эълон қилиб келган.

Маъмурнинг сохта эълонларига ишонган фуқаролар эса унинг банк пластик карталарига айтилган пулларни ўтказиб берган. Аммо кейинчалик ушбу фуқаролар қора рўйхатдан жой олган.  

Қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда пойтахтнинг Миробод туманида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида “Мусодара таварлар” Telegram’ канали ва Instagram’даги “мусодара_тавар_арзон” саҳифасининг маъмури қўлга олинган. Ундан ҳолатга алоқадор бўлган ашёвий далиллар тегишли тартибда сақловга олинган.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: