USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Уй ҳайвонларини зинапоя ва балконларда сақлаш тақиқланди

75 марта
Уй ҳайвонларини зинапоя ва балконларда сақлаш тақиқланди

Кўп квартирали уйларда яшаш қоидаларига киритилган янги ўзгартишларга кўра, аҳолининг хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлаш мақсадида, бир қатор чекловлар жорий этилди.

Эндиликда уй ҳайвонларини умумий фойдаланиш жойларида, жумладан зинапоялар, чордоқлар, ертўлалар, умумий ошхоналар, шунингдек балкон ва ложияларда сақлаш қатъиян тақиқланади. Бу талаб санитария ҳолатини сақлаш ва қўшнилар учун ноқулайликларни олдини олишга қаратилгани хабар қилинган.

Шу билан бирга, балкон ва ложияларга ёнғин хавфини келтириб чиқарувчи ускуналарни ўрнатиш, оғир буюмларни сақлаш ҳам мумкин эмас. Балконларнинг ташқи қисмида кир, кийим-кечак ёки гиламларни осиб қўйиш ҳам тақиқланади, фақат ички қисмда бундай ҳолатларга рухсат берилади.

Кириш йўлакларидаги зинапоя майдонлари ва зинапоялар остида ёнувчи материалларни сақлаш ҳам ман этилади. Бундан ташқари, уйларнинг умумий иссиқлик тизимига таъсир кўрсатувчи қайта режалаштириш ишларини амалга ошириш, иситиш ускуналарини ўзбошимчалик билан ўрнатиш ёки ўзгартириш киритиш мумкин эмас.

Қоидаларда автотранспорт воситаларини ҳам тартибсиз жойлаштиришга чекловлар белгиланган. Хусусан, машиналарни газонлар, хиёбонлар, болалар майдончалари, тротуарлар ёки кириш йўлаклари олдига қўйиш тақиқланади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: