USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр учун компенсация тўловлари давом эттирилади

184 марта

Эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр учун компенсация тўловлари давом эттирилади

Ўзбекистонда эҳтиёжманд оилаларга электр энергияси ва табиий газ учун давлат томонидан ажратилаётган компенсация тўловлари давом эттирилади. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, президент қарорига асосан, эҳтиёжманд оилаларга ҳар ойда истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун компенсация тўлаб келинмоқда. Электр энергияси бўйича компенсация базавий меъёр — ойига 200 кВт соатдан ортиқ истеъмол қилинган қисмнинг 150 кВт·соатгача бўлган ҳажми учун берилади.


Табиий газ учун эса қиш мавсумида базавий меъёрдан ошган 250 куб метргача, бошқа мавсумларда эса 150 куб метргача бўлган қисм компенсация қилинади.
Агентлик маълумотига кўра, ҳукуматнинг 2026 йил 15 майдаги қарори билан 1 июндан электр энергияси ва табиий газ учун янги тарифлар жорий этилиши сабаб компенсация миқдорлари ҳам оширилади.

Янги тартибга мувофиқ, электр энергияси учун базавий меъёрдан ошган 150 кВт соатгача компенсация суммаси 30 минг сўмдан 37,5 минг сўмга оширилади. Табиий газ учун иситиш мавсумида 250 куб метргача бўлган қисм учун компенсация 200 минг сўмдан 225 минг сўмга етказилади.

Бошқа мавсумларда эса базавий меъёрдан ошган 150 куб метр газ учун компенсация 120 минг сўмдан 135 минг сўмга оширилади. Фуқаролар компенсация олиш учун маҳалладаги ижтимоий ходимга, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига ёки Агентликнинг 1140 қисқа рақамли cалл-марказига мурожаат қилиши мумкин.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: