USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Мансабдорларнинг расмий кийими учун миллиардлаб электр ҳавога учиб кетяпти

429 марта
Мансабдорларнинг расмий кийими учун миллиардлаб электр ҳавога учиб кетяпти

Қирғизистонда ёзги иссиқ ва электр энергияси тақчиллиги фонида давлат идораларида ноодатий, аммо прагматик қарор қабул қилинди. Мамлакат бош вазири Алилбек Касималиев давлат хизматчиларига ёз мавсумида пиджак ва галстукдан воз кечиб, енгилроқ кийимда ишлашни тавсия қилди. Қарор 14 майдан кучга кирди ва унинг асосий мақсади — электр энергияси сарфини камайтириш.

Ҳукумат изоҳига кўра, расмий кийим талаблари сабаб кўплаб офисларда кондиционерлар ҳаддан ташқари совуқ режимда ишлатилади. Оддийроқ кийим эса хонадаги ҳароратни табиийроқ сақлаш имконини беради ва энергия истеъмолини қисқартиради. Бу ташаббус бир қарашда майда деталдек туюлиши мумкин, аммо ортида анча жиддий иқтисодий ҳисоб-китоб турибди.

Қирғизистон ҳукумати маълумотларига кўра, мамлакатда электр энергияси истеъмоли сўнгги беш йил ичида 25 фоиздан ортиқ ошган. 2020 йилдаги 15,4 миллиард кВт/соат кўрсаткич 2025 йилда 19,3 миллиард кВт/соатга етган. Шу билан бирга, янги ишлаб чиқариш қувватлари талаб ортишига тўлиқ мослашишга улгургани йўқ. Шундай шароитда ҳукумат энергияни тежашни фақат аҳолига эмас, аввало давлат тизимининг ўзидан бошлашга уринмоқда.

Ярония тажрибаси

Бу ёндашув аслида янги эмас. Қирғизистон бу борада Япония тажрибасига мурожаат қилмоқда. Японияда 2005 йилдан буён “Cool Biz” дастури амал қилади. Дастур доирасида ёз ойларида давлат хизматчилари ва офис ходимларига галстук ҳамда пиджакссиз ишлаш тавсия этилади, кондиционерлар эса одатда +28 даражадан пастга туширилмайди. 

Бу ташаббус дастлаб экологик ва энергетик инқирозларга жавоб сифатида жорий этилган бўлса, кейинчалик иш маданиятининг бир қисмига айланган. Расмий маълумотларга кўра, дастур йиллар давомида миллиардлаб маблағ ва катта ҳажмдаги электр энергиясини тежашга ёрдам берган.

Биздачи?

Бизда эса ёзнинг жазирама кунларида давлат идоралари ва мажлисларда классик расмий кийим талаби деярли сақланиб қолмоқда. Кўплаб ташкилотларда костюм-шим ва галстук ҳануз расмий муҳитнинг ажралмас қисми сифатида қаралади. Натижада эса кондиционерлар максимал режимда ишлайди, электр сарфи ортиб боради.

Албатта, расмий кийимнинг ўз ўрни бор. У тартиб, вакиллик ва хизмат маданиятининг бир элементи ҳисобланади. Аммо бугунги энергетик ва иқлимий шароитда айрим талабларни мавсумга мос равишда қайта кўриб чиқиш масаласи тобора долзарб бўлиб бормоқда. Чунки замонавий бошқарувда самарадорлик кўпинча ташқи формадан эмас, амалий натижадан бошланади.

Қолаверса, баъзан бизда галстуксиз мутахассиснинг фикри камроқ жиддийдек қабул қилиниши ҳам кузатилади. Ваҳоланки, давлат тизимининг самарадорлиги кийимнинг қанчалик расмий экани билан эмас, ишнинг натижаси билан ўлчаниши керак. Энергияни тежаш ҳақида кўп гапирилаётган бир пайтда, давлат идораларидаги кундалик одатлар ва талабларга ҳам амалий нуқтаи назардан қараш вақти келмадими? Қирғизистон тажрибаси шуни кўрсатадики, баъзан катта ўзгаришлар айнан кичик деталлардан бошланади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: