USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Centrum Air самолётни чақмоқ урганини айтмоқда, Qanot Sharq ҳамон жим, унда тўрт ойда 145 та мурожаат қаердан келди?

172 марта
Centrum Air самолётни чақмоқ урганини айтмоқда, Qanot Sharq ҳамон жим, унда тўрт ойда 145 та мурожаат қаердан келди? 

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хусусий авиакомпаниялар бўлган Centrum Air ва Qanot Sharq фаолияти юзасидан Фуқаро авиацияси агентлигига расмий сўров юборди.

Қўмита маълумотига кўра, сўнгги вақтларда мазкур авиакомпаниялар фаолияти, хусусан, рейсларнинг кечикиши, ортиқча чипта сотилиши ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқлари билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ошган. 


Таҳлилларга кўра, 2025 йилда авиаташувлар бўйича 127 та мурожаат келиб тушган бўлса, 2026 йилнинг дастлабки тўрт ойида бу кўрсаткич 145 тага етган. 

Мурожаатларда асосан:

кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ олиниши;
рейсларнинг бир неча соатлаб кечикиши;
олдиндан брон қилинган йўловчиларга жой берилмаслиги;
компенсация ва қўшимча хизматлар тақдим этилмаслиги каби ҳолатлар қайд этилган. 

Шу муносабат билан қўмита “O‘zaviatsiya”дан парвозлар кечикиши сабаблари, самолётларнинг техник ҳолати ва хизмат сифати юзасидан маълумот тақдим этишни сўраган.

Centrum Air рейслар кечикиши ва “ортиқча чипта” масаласига муносабат билдирибди. 

Centrum Air матбуот хизмати вазият юзасидан расмий баёнот билан чиқди.
Компания маълумотига кўра, 2026 йил 19 май куни Тошкент — Урганч йўналишидаги C6089 рейси учун белгиланган Airbus A330 самолётини чақмоқ ургани сабабли ҳаво кемаси техник текширувга олинган. Шу боис, хавфсизлик нуқтаи назаридан рейс учун кичикроқ сиғимли Airbus A320 самолёти жалб қилинган.
Натижада самолёт сиғими ўзгариб, 42 нафар йўловчи ушбу рейс билан уча олмай қолган. Авиакомпания бу ҳолат форс-мажор сабабли юзага келганини ва амалдаги қоидаларга мувофиқ, хавфсизликни биринчи ўринга қўйганини таъкидлаган.

Компания қолиб кетган йўловчиларга чипта пулини тўлиқ қайтариш ва бошқа рейсларга бепул қайта брон қилиш имкониятини таклиф қилганини билдирди.
Шунингдек, кутиш вақти узайган йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилган. Қўшимча равишда ҳар бир йўловчига кейинги ички рейс учун 50 фоизлик чегирма, бепул багаж жойи ва қулай ўриндиқ танлаш имконияти берилган.

Centrum Air “овербукинг”, яъни самолётдаги ўриндиқлардан ортиқча чипта сотиш амалиётидан фойдаланмаслигини қатъий маълум қилди.

“C6089 рейсидаги ҳолат фақат кутилмаган техник ва форс-мажор вазият оқибатида юзага келди”, — дейилади авиакомпания баёнотида.

Компания, шунингдек рейслар кечиккан тақдирда, йўловчиларга олдиндан хабар берилиши, кутиш жараёнида таом ва ичимликлар билан таъминланиши ҳамда зарурат туғилганда меҳмонхона хизматлари кўрсатилишини маълум қилган.

Авиакомпания барча жараёнлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қабул қилган “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ва Ҳаво кодекси талаблари асосида амалга оширилаётганини таъкидлаган. 

Қизиқ, Рақобат қўмитаси наҳотки юқоридаги каби ҳолатларни текшириб кўрмаган бўлса? Қолаверса, битта рейс билан бир йиллик статистика ўзгариб кетмагандир? Фуқаро авиацияси агентлиги ҳозирча расман маълумот бермади, Qanot Sharq эса ҳамон жим.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: