USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Кредит ажратиш учун 200 доллар сўраган ҳоким ёрдамчиси ушланди

185 марта
Кредит ажратиш учун 200 доллар сўраган ҳоким ёрдамчиси ушланди

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қарши шаҳрида ҳоким ёрдамчиси камбағалликни қисқартириш учун ажратилаётган кредитни фуқарога расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 200 доллар пул талаб қилган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳоким ёрдамчиси бошқа бир маҳаллада яшовчи фуқаро номига камбағалликни қисқартириш дастури доирасида ажратилган 33 миллион сўмлик имтиёзли кредитни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 200 АҚШ доллари талаб қилган.

Ушбу мансабдор шахс талаб қилинган пул маблағини ўз хизмат хонасида қабул қилаётган вақтда тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган ва ҳолат процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Элатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Андижон туманидаги маҳаллалардан бирининг раиси ва ушбу маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси 30 сотих ер майдонини ноқонуний сотмоқчи бўлганда қўлга олинганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: