USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Тошкентда Lacetti Kia K5 билан тўқнашиб, иккига бўлиниб кетди

260 марта
Тошкентда Lacetti Kia K5 билан тўқнашиб, иккига бўлиниб кетди

Бугун, 30 июнь куни Тошкент шаҳрида Lacetti Kia K5 билан тўқнашиши оқибатида иккига бўлиниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа соат 05:10 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Амир Темур – Боғишамол кўчалари чорраҳасида содир бўлган. Lacetti русумли транспорт воситаси Амир Темур кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтида, ўзидан ўнг томондан ҳаракатланиб келган Kia К5 русумли автомобиль билан тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Идора жароҳатланганлар ҳақида маълумот бермаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида Malibu-2 пиёдалар йўлагидан ўтаётган 3 кишини катта тезликда уриб юборгани ва оқибатда 2 киши вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: