USD: 12,065 so'm EUR: 13,755 so'm RUB: 156 so'm GBP: 16,144 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 26 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,285 so'm USD: 12,065 so'm EUR: 13,755 so'm RUB: 156 so'm GBP: 16,144 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 26 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,285 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Anor Bank Instagram'даги реклама сабаб жаримага тортилди

148 марта
Anor Bank Instagram'даги реклама сабаб жаримага тортилди

“Anor Bank” АЖга реклама қонунчилигини бузгани учун молиявий жаримага тортилди ҳамда қонунбузилишни бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатма берилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

Қўмитаси томонидан Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи фуқаронинг мурожаати асосида Anor Bank томонидан Instagram ижтимоий тармоғида жойлаштирилган реклама ахбороти ўрганилди. Хусусан, мазкур мурожаатда банк томонидан акция доирасида эълон қилинган ахборотларда акция шартлари тўғрисида тўлиқ маълумотлар берилмаганлигига эътироз билдирилган.

Қайд этилишича, ўрганишларда рекламада молиявий хизматларни кўрсатишда шартноманинг муҳим шартларидан бири – акциянинг амал қилиш шартлари, унга қўлланилган лимит ҳамда лимитдан ошган ҳолларда комиссия тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмаслиги аниқланган.

Билдирилишича, юқоридаги ҳолатлар юзасидан Қўмита Махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16, 21 ва 43-моддалари талаблари бузилиши аломатлари юзасидан Anor Bank’га нисбатан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича молиявий жарима қўлланилган.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ҳамда келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Uzum bank, Agrobank, Ipoteka-bank ва микромолия ташкилотлари бир қанча қонунбузилиш ҳолатлари сабаб жаримага тортилган эди. 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: