USD: 12,065 so'm EUR: 13,755 so'm RUB: 156 so'm GBP: 16,144 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 26 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,285 so'm USD: 12,065 so'm EUR: 13,755 so'm RUB: 156 so'm GBP: 16,144 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 26 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,285 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Фарғонада наркотик сотаётган қариндошлар ушланди

48 марта
Фарғонада наркотик сотаётган қариндошлар ушланди

Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 1000 дона тропикамид ва 14 дона регапен препарати мусодара қилинди. Моддаларнинг ноқонуний муомалага чиқарилишининг олди олиниб, жиноий гуруҳнинг фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 1997 йилда туғилган аёл ва у билан бирга яшовчи 2006 йилда туғилган қариндоши қўлга олинган. Улар яшаш хонадони ертўласида махсус ковланган яширин жойларда сотиш мақсадида 400 дона тропикамид ва 14 дона регапен дори воситаларини сақлаб келган.

Ушбу шахсларнинг яна бир шериги ҳам ушланди. 1993 йилда туғилган, аввал Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан судланган эркак бошқарувидаги Gentra автомобили Қўқон шаҳрида тўхтатилиб текширилганида, унда тарқатиш учун олиб кетилаётган 600 дона тропикамид борлиги аниқланган. Дори воситалари процессуал тартибда ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Суриштирувлар давомида мазкур шахс беш йил давомида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини чет давлатдан контрабанда йўли билан олиб кириб, ҳудудларда тарқатиб келгани аниқланган. Ҳуқуқ-тартибот органларининг ҳисоб-китобига кўра, олинган 1000 дона тропикамид ва 14 дона регапен жами 12 минг 514 дозага тенг бўлиб, уларнинг ноқонуний истеъмолга чиқарилишининг олди олинган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида қарийб 6 килограмм “гашиш” моддаси мусодара қилингани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: