USD: 12,006 so'm EUR: 13,765 so'm RUB: 150 so'm GBP: 16,066 so'm CNY: 1,777 so'm KZT: 25 so'm TRY: 253 so'm AED: 3,269 so'm USD: 12,006 so'm EUR: 13,765 so'm RUB: 150 so'm GBP: 16,066 so'm CNY: 1,777 so'm KZT: 25 so'm TRY: 253 so'm AED: 3,269 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

MyGov сайтини сохталаштириб, 456 кишини ўмарганлар ушланди

71 марта
MyGov сайтини сохталаштириб, 456 кишини ўмарганлар ушланди

Сохта mygov.uz платформаси орқали фуқароларнинг банк карталаридаги пулларни ўзлаштириб келган кибержиноятчилар гуруҳи фош этилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 1993 йилда Хоразм вилоятида туғилган шахс давлатнинг расмий mygov.uz платформасига ўхшаш сохта сайт яратиб, Instagram ижтимоий тармоғи орқали уни “компенсация расмийлаштириш маркази” сифатида реклама қилган. Фуқаролар сохта ҳавола орқали сайтга кириб, анкета тўлдирган ва банк картаси маълумотларини киритган. Шундан сўнг уларнинг ҳисобидаги пуллар ўғирланган.

Қайд этилишича, гумонланувчи жиноий фаолиятига 2002 ва 2006 йилларда туғилган яна икки нафар шахсни ҳам жалб қилган. Улар 26 нафар фуқаро номига расмийлаштирилган 293 та “дроп” банк картасидан фойдаланган. Ўзлаштирилган маблағлар мазкур карталарга ўтказилиб, кейинчалик Telegram’даги махсус крипто-ботлар орқали крипто-активларга айлантирилган.

Билдирилишича, жиноий гуруҳ республика бўйлаб 456 нафар фуқародан 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштирган. Мазкур ҳолат Андижон вилояти ИИБ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида аниқланган.

Ҳозирда гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 278-6-моддаси (зарар келтирувчи дастурларни яратиш, ишлатиш ёки тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида қарийб 11 миллион долларлик крипто-активларнинг ноқонуний айланишини амалга оширган шахс ушланган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: