USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Чирчиқда Laсetti дарахтга бориб урилди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди

87 марта
Чирчиқда Laсetti дарахтга бориб урилди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди

Бугун, 24 июль куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида Laсetti русумли автомобилнинг йўл четидаги дарахтга бориб урилиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат тахминан 06:30 ларда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ҳудудидан ўтувчи D006 Тошкент–Чирчиқ–Чимён автомобиль йўлининг 27-километрида 1995 йилда туғилган ҳайдовчи А.Д. Laсetti русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида рул бошқарувини йўқотган. Оқибатда йўл четидаги дарахтга урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Билдирилишича, ҳайдовчи олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. Автомобилда бўлган йўловчилар шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятидаги “Мурунтов” конида “БелАЗ” русумли автоағдаргич ва Toyota русумли хизмат автомашинаси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки нафар ишчи-ходим ҳалок бўлган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: