USD: 11,989 so'm EUR: 13,815 so'm RUB: 149 so'm GBP: 16,126 so'm CNY: 1,776 so'm KZT: 25 so'm TRY: 252 so'm AED: 3,264 so'm USD: 11,989 so'm EUR: 13,815 so'm RUB: 149 so'm GBP: 16,126 so'm CNY: 1,776 so'm KZT: 25 so'm TRY: 252 so'm AED: 3,264 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

2 нафар ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди

16 марта
2 нафар ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди

Япония Иммиграция хизмати агентлиги Японияда ноқонуний бўлиб турган 2 нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди. Бу ҳақда Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

Қайд этилишича, депортация қилинган ҳар иккала фуқаро Японияга қисқа муддатли виза билан борган. Улар виза муддати тугаганидан кейин ҳам мамлакатда ноқонуний қолган ва кейинчалик ҳокимият органлари томонидан қўлга олинган. 

Элчихонага кўра, ноқонуний бўлиш ёки ноқонуний меҳнат фаолияти аниқланган тақдирда, қоидабузарларга нисбатан қатъий чоралар қўлланилади: полиция томонидан ушлаш ва ҳибсга олиш, иммиграция марказига жойлаштириш ва депортация қилиш. 

Бундан ташқари, Япония ҳукумати қоидабузарлар ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон ҳукуматига топшириши сабабли улар ортга қайтгандан сўнг ҳам тегишли чоралар кўрилиши мумкин. Жамоатчиликдан юқори даражада эҳтиёткорлик кўрсатиш ва “Японияда ишлаш мумкин” каби енгил-елпи таклифларга ишонмаслик сўралади.

Шунингдек, элчихонанинг билдиришича, Японияда қочқинлик мақомини олиш учун ариза топшириш гўёки “мамлакатда узоқ вақт қолиш” ёки “ишлаш” имконини беради, деган кенг тарқалган янглиш фикр мавжуд. Бироқ бундай мақсадда ариза топширишга йўл қўйилмайди. Қочқинлик мақомини бериш рад этилган тақдирда, иммиграция марказига жойлаштириш ёки депортация қилиш каби чоралар қўлланилиши мумкин. Қолаверса, қочқинлик мақомини олиш учун ариза беришда ёлғон маълумотлар тақдим этиш ёки қинғир усуллардан фойдаланиш жиддий ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Япония Иммиграция хизмати агентлиги Японияда ноқонуний равишда яшаб турган икки нафар Ўзбекистон фуқаросини мамлакатдан чиқариб юборганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: