Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Golden House’нинг “Assalom Jomiy” турар жой мажмуасига ўт кетди

42 марта
Golden House’нинг “Assalom Jomiy” турар жой мажмуасига ўт кетди

Бугун, 5 август куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган кўп қаватли уйлардан биридаги электр қутисида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Аввалроқ, бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га мурожаат келиб тушган эди. Мурожаатга кўра, Golden House'нинг “Assalom Jomiy” турар жой мажмуасида 5 августга ўтар кечаси юз берган ёнғин оқибатида бутун подъезддаги хонадонлар электр, газ ва сувсиз қолган. Мурожаатчининг айтишича, ҳодиса вақтида айрим аҳоли, жумладан, ёш болали оилалар уй ичида қолиб кетган. Ҳодисада енгил куйганлар ҳам бўлган.

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасининг маълум қилишича, соат 02:19 да Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани, Уста Ширин кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг 6-кириш йўлагидаги электр қутисида ёнғин содир бўлгани тўғрисида бошқармага хабар келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарув бўлинмаси соат 02:25 да ҳодиса жойига етиб борган ҳамда ёнғин соат 03:58 да ўчирилган.

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида 6-кириш йўлагида тахминан 60 погонометр майдондаги электр кабеллари ёниб зарарланган. Кўрсатилган манзилда қутқарувчилар томонидан кўп қаватли уйдан 26 нафар фуқаро хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.

Тошкент шаҳар ФВББга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янгиҳаёт туманидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: