USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хонадонида “марихуана” ва “героин” сақлаган “закладчик”лар ушланди

240 марта
Хонадонида “марихуана” ва “героин” сақлаган “закладчик”лар ушланди

Тошкентда “закладка” усулида наркотик тарқатиш билан шуғулланадиган шахсларнинг уйидан 3 килограммга яқин наркотик топилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, ДХХ ва Божхона органлари ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг Сергели туманида истиқомат қилувчи, 1993 йилда туғилган фуқарога тегишли автотранспорт воситаси ҳамда унинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Натижада 1,1 кг “Альфа-ПВП”, 1,9 кг “марихуана”, 65 гр “героин”, 16 гр “5Ф-АПИНАCА” гиёҳвандлик воситалари, шунингдек, наркотикларни қадоқлашда фойдаланиладиган зип пакетлар ва электрон тарози ашёвий далил сифатида олинган.

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, унга наркотик моддаларни “закладка” усулида тарқатиш бўйича топшириқ берган, 1988 йилда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган аёл ҳам ушланган.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 6-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигида республика бўйлаб гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбирлар ўтказилиб, 6 та ҳудудда гиёҳванд моддаларини етиштириш ва сақлашга ҳаракат қилган шахслар қўлга олинганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: