USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Тошкентда йўловчи аёл ва унинг блогер танишлари ҳайдовчи билан жанжаллашди

154 марта
Тошкентда йўловчи аёл ва унинг блогер танишлари ҳайдовчи билан жанжаллашди

Ижтимоий тармоқларда автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчи аёл ўртасида юзага келган можаро акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан текширув олиб борилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, воқеа кеча, 17 август куни соат тахминан 19:30 ларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани, Абдулла Қодирий кўчасида содир бўлган.

Қайд этилишича, 1999 йилда туғилган Ж.Ё. бошқарувидаги Onix русумли автомобильда ҳайдовчи ва 2001 йилда туғилган Х.Д. исмли йўловчи аёл ўртасида жанжал келиб чиққан.

Маълум бўлишича, можарога автомобиль ҳаракати давомида йўловчи аёлнинг фарзанди ўриндиқни тепиб келгани сабаб бўлган. Ҳайдовчи бу ҳолат юзасидан аёлга танбеҳ берган. Шундан сўнг томонлар ўртасида оғзаки тортишув юзага келган ва ҳайдовчи йўловчилардан автомобилдан тушишни сўраган. Бироқ йўловчи унинг талабини бажармасдан, воқеа жойига 2003 йилда туғилган Н.М. ва А.Т. исмли икки нафар танишини чақирган.

Улар воқеа жойига келгач, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат тартибини бузган ҳолда ҳайдовчи билан жанжаллашган. Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Текширув якунига кўра, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиб, қонун доирасида тегишли қарор қабул қилиниши таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда маст йўловчи автобус ҳайдовчиси билан жанжаллашиб, транспорт воситасининг олд ойнасини синдирди ҳамда ҳайдовчини уриб, тан жароҳати етказгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: