USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Тошкент вилоятида 3 та автомобиль тўқнашиб, ёниб кетди

115 марта
Тошкент вилоятида 3 та автомобиль тўқнашиб, ёниб кетди

Бугун, 24 август куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 3 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса соат тахминан 07:30 ларда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган D002 “Тошкент-Нурафшон” автомобиль йўлининг 9-километрида содир бўлган. 1991 йилда туғилган ҳайдовчи Labo русумли автотранспортни қайрилиб олиш мумкин бўлган жойдан қайрилаётган вақтида ўз йўналишида келаётган Lacetti ва Tracker русумли автомобиллар билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Қайд этилишича, ЙТҲ оқибатида автомобилларда ёнғин келиб чиққан. Ҳозирда ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан тўлиқ ўчирилган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида ҳаракат иштирокчилари жароҳат олмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида Cobalt ҳайдовчиси йўлдан сиқиб, чиқариб юбориши оқибатида Spark йўл четида ағдарилиб кетганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: