USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Ғамхўрлик” марказида болаларга зўравонлик қилган 7 нафар ходимга чора кўрилди

177 марта
“Ғамхўрлик” марказида болаларга зўравонлик қилган 7 нафар ходимга чора кўрилди

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги ногиронлиги бўлган болалар учун “Ғамхўрлик” марказида тарбияланувчиларга нисбатан жисмоний зўравонлик акс этган видеолар тарқалиши ортидан ўтказилган ўрганишлар сабабли 6 нафар тарбиячи ва 1 нафар ҳамшира ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

 

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги “Ғамхўрлик” марказида тарбиячи ходимлар томонидан ногиронлиги бўлган болаларга нисбатан жисмоний зўравонлик қилинган ҳолат тасвирланган видеолар тарқалган эди.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Маълумотларга кўра, видеоларда акс этган ҳолатлар билан боғлиқ 6 нафар тарбиячи ва 1 нафар ҳамшира эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Улар билан тузилган меҳнат шартномалари амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинган.

Шунингдек, марказдаги тарбиячи ходимларнинг иш фаолияти устидан етарлича назоратни таъминламаган масъул ходимларга нисбатан интизомий чоралар кўрилган.

Шу билан бирга, марказда тарбияланаётган болаларнинг соғлиғи ҳам назоратдан ўтказилган. Бунинг учун ҳудуддаги тиббиёт бирлашмасининг мутахассис ходимлари жалб қилиниб, болалар тиббий кўрикдан ўтказилган.

Болалар хавфсизлигини таъминлаш ва марказ ҳудудидаги назоратни кучайтириш мақсадида эса болалар учун мўлжалланган ўйин майдончалари атрофига қўшимча кузатув камералари ўрнатилган.

Масъуллар томонидан мазкур ҳолат юзасидан тегишли чоралар кўрилгани ҳамда марказдаги болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича назорат кучайтирилгани маълум қилинган.

“Ўз ўрнида мазкур ҳудуддаги тиббиёт бирлашмасининг мутахассис ходимларини жалб қилган ҳолда муассасадаги болалар тиббий-кўрикдан ўтказилди. Қолаверса, “Ғамхўрлик” марказидаги болалар учун мўлжалланган ўйин майдонлари атрофига қўшимча назорат камералари жойлаштирилди”, дейилади агентлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар Яшнобод туманида 3 ёшли болага мунтазам равишда жисмоний зўравонлик қилгани ва унга ухлатувчи дори бергани айтилаётган она устидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: