USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ҳар учинчи мурожаат — боғчадан. Болаларга нисбатан зўравонлик нега тизимли тус олмоқда?

70 марта

Ҳар учинчи мурожаат — боғчадан. Болаларга нисбатан зўравонлик нега тизимли тус олмоқда?

Ўзбекистонда боғчаларда болаларга нисбатан шафқатсиз ва қадр-қимматни камситувчи муносабатда бўлиш ҳолатлари ҳақидаги хабарлар борган сари кўпаймоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган боғчадаги таҳдидли ва қўпол муомала акс этган видеолар жамиятда кескин норозиликка сабаб бўлмоқда. Болалар омбудсмани “Дарё” мухбирига маълум қилишича, 2024-йилда болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари бўйича Болалар ҳуқуқлари бўйича вакилга келиб тушган мурожаатларнинг 25 фоизи педагоглар томонидан содир этилган жисмоний ва психологик зўравонлик билан боғлиқ бўлган бўлса, 2025-йилда бу кўрсаткич 28,9 фоизга етган.

Бундай воқеалар жамоатчиликка ошкор бўлгач, анъанавий тарзда шошилинч ишдан бўшатишлар, текширув-у тафтишлар ва жиноий иш қўзғатиш каби тезкор чоралар кўрилади. Бироқ шу билан бирга, асосий савол очиқлигича қолмоқда: бундай чоралар болаларни ҳақиқатда ҳимоя қилишга ва шунга ўхшаш ҳолатлар такрорланишининг олдини олишга хизмат қиладими?

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: