USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қашқадарёдаги мактабда қизлар ўртасида жанжал чиқди

23 марта
Қашқадарёдаги мактабда қизлар ўртасида жанжал чиқди

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида жанжал чиқди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳридаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида юзага келган ўзаро келишмовчилик акс этган видео тарқалган. Видеода ўқувчи қизлар жанжаллашиб, бир-бирини ҳақоратлагани ва сочларидан тортгани кўринади.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилиб, видеода акс этган воқеа иштирокчилари Ҳ. Л., Р. Р., Р. М. ва Б. М. экани аниқланган. Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари чақиртирилиб, воқеа тафсилотлари атрофлича ўрганилган.

Ўрганиш давомида ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари, воқеа иштирокчилари ўртасидаги муносабатлар ҳамда видеода акс этган вазиятга оид бошқа ҳолатлар юзасидан тегишли тушунтиришлар олинган.

Билдирилишича, мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли ҳужжатлар Қарши шаҳар ИИБ бўлимига юборилган. Ҳозирда ваколатли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Суриштирув якунлари ҳамда аниқланган ҳолатларга кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли ҳуқуқий баҳо берилади ва якуний хулоса чиқарилади. Ўрганиш жараёни бошқарма томонидан ҳам назоратга олинган. Масалага аниқлик киритилгач, белгиланган тартибда қўшимча маълумот берилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида жанжал чиққан эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: