USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Намангандаги тинтувларда қидирувда бўлган 6 нафар шахс ушланди

48 марта
Намангандаги тинтувларда қидирувда бўлган 6 нафар шахс ушланди

Наманган вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда 103 нафар шахсдан ноқонуний буюм ва ашёлар аниқланди ҳамда 6 нафар қидирувда бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқараси хабар берди.

Қайд этилишича, Наманган ИИБ ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида жиноят содир этишга мойил шахсларнинг яшаш манзилларида тезкор тадбирлар ўтказилган

Текширувлар давомида 37 нафар шахснинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари, яна 66 нафар шахсда эса маъмурий ҳуқуқбузарлик белгилари аниқланган. Ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Тадбирларда 35 та совуқ қурол, шунингдек, гиёҳвандлик воситаларини сақлаш, сотиш ва етиштириш билан боғлиқ 19 та ҳолат фош этилган. Ашёвий далил сифатида 400 граммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси ва 11 туп гиёҳвандлик ўсимлиги олинган. Бундан ташқари, 4 та ўқотар қурол, 2 та пневматик қурол ҳамда ноқонуний валюта сақлаш билан боғлиқ 1 та ҳолат аниқланган.

Билдирилишича, тезкор тадбирлар давомида аввал очилмай қолган 15 та жиноят фош этилган. Қидирувда бўлган 6 нафар шахс ушланган, бедарак йўқолган 2 нафар шахс эса топилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида жиноят содир этишга мойил шахсларнинг яшаш манзилларида ўтказилган тадбирларда 16 килограмм 23 грамм гиёҳванд моддалар аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: