USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда тезкор тадбирлар: 36 та жиноят аниқланди, қарийб 4 килограмм гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

293 марта
Хоразмда тезкор тадбирлар: 36 та жиноят аниқланди, қарийб 4 килограмм гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

Хоразм вилоятида ўтказилаётган «Хавфсиз ва соғлом юрт» ойлиги доирасида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида кенг қамровли тезкор тадбирлар амалга оширилди.

Маълум қилинишича, тадбирлар давомида 59 нафар шахснинг яшаш манзили текширилган. Натижада улардан 49 нафари ноқонуний буюм ва ашёларни сақлаб келгани аниқланган.

Текширувлар якунида 36 нафар шахснинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжудлиги маълум бўлиб, қонунчиликка мувофиқ процессуал чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, яна 13 нафар шахснинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланиб, уларга нисбатан тегишли маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Тезкор тадбирлар давомида далилий ашё сифатида 7 дона совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган буюм, 3 килограмм 934 грамм гиёҳвандлик воситалари, 66 туп гиёҳвандлик ўсимлиги, 7 дона ов қуроли, 77 дона патрон, 10 дона пневматик қурол ҳамда бошқа турли ашёлар мусодара қилинди.
Масъул идоралар томонидан аниқланган ҳолатлар юзасидан суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Манба: Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: