USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Коммунал хизматлар қарзини уйга бормасдан ундириш тартиби тасдиқланмоқда

469 марта
Коммунал хизматлар қарзини уйга бормасдан ундириш тартиби тасдиқланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар коммунал хизматлар ва кўп квартирали уйлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари бўйича қарзларни қарздорнинг уйига бормасдан ундиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда маъқулладилар.

Лойиҳага кўра, соддалаштирилган тартибда амалга ошириладиган ижро иш юритиш ҳужжатлари рўйхати кенгайтирилади. Унга коммунал хизматлар, кўп квартирали уйлар бадаллари ва видеоконференсалоқа харажатлари бўйича қарзлар, шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача бўлган ижро ҳужжатлари киритилади.

Шу билан бирга, парламентдаги мухолифат фракцияси таклифига кўра, бундай ҳолларда қарздорнинг банк ҳисобварағидаги маблағларга ундирув қаратилмайди.

Депутатлар таъкидлашича, ушбу тартиб ундирув самарадорлигини ошириш, ортиқча безовта қилиш ҳолатларининг олдини олиш ва қарздорга нисбатан чекловлар қўлламасдан масалани ҳал қилиш имконини яратади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: