USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонликлар хорижда диний таълим олиш бўйича огоҳлантирилди

240 марта

Ўзбекистонликлар хорижда диний таълим олиш бўйича огоҳлантирилди

Сўнгги вақтларда айрим шахслар томонидан ижтимоий тармоқларда фуқароларни диний таълим олиш учун чет элга чақириш ҳолатлари кузатилмоқда. Дин ишлари бўйича қўмита ўзбекистонликларни мазкур ҳолат билан боғлиқ рекламалардан огоҳлантирди.

Қайд этилишича, ҳозирда Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва Россия Федерацияси каби мамлакатлардаги диний таълим муассасаларига ўқишга боришга даъват этувчи чақириқлар ва реклама эълонлари кенг тарқатилаётганини кўриш мумкин.

Ушбу эълонларда таълим масканлари гўёки “қонуний” ёки “расмий” сифатида кўрсатилса-да, амалда улар Ўзбекистон Республикасининг тегишли идоралари томонидан тан олинмаган ҳамда ўша мамлакатлардаги ноқонуний ёки рухсатсиз фаолият юритувчи ўқув марказлари ҳисобланади. Бу ўринда “расмий диний таълим” иборасидан асосан кўпроқ талабгорларни жалб этиш мақсадида фойдаланилмоқда.

Билдирилишича, бундай чақириқлар кўпинча диний ақидапарастлик ва мутаассиблик ғояларини сингдириш, ёшларни нотўғри йўлга бошлаш ва уларнинг дунёқарашига салбий таъсир кўрсатиш хавфини ўзида мужассам этади. Шу сабабли, ота-оналар фарзандларининг кимлар билан мулоқот қилаётганига, интернетда қандай маълумотларни ўқиётганига ва қандай таклифларга жавоб бераётганига эътиборли бўлишлари шарт.

“Шундан келиб чиқиб, фуқароларга расмий диний таълим фақатгина Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимдаги таълим муассасаларида берилиши, турли шахсларнинг тарғиботига учмасликни эслатган ҳолда, диний билимларни ўрганишга бўлган эҳтиёжларини ушбу таълим муассасалари имкониятлари орқали қондиришни тавсия этиб қоламиз”, дейилади хабарда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: