USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда қайси соҳаларда ишчи кучига талаб юқори?

507 марта

Ўзбекистонда қайси соҳаларда ишчи кучига талаб юқори?

Жорий йил апрель—июнь ойларида мамлакатдаги қатор соҳаларда ишчи кучига талаб юқори шаклланди. Бу бўйича Марказий банк очиқ манбаларда онлайн эълон қилиб бориладиган иш ўринлари маълумотларини ўрганди.

Энг кўп иш таклифлари қайси соҳаларда?


Таҳлилга кўра, 2025 йил II чорагида меҳнат бозорида таклиф этилаётган бўш иш ўринлари сони I чоракдагидан 28,7 фоизга ошган. Энг кўп иш таклифларини савдо (19,4 фоиз), умумий овқатланиш (17,5 фоиз) ва ишлаб чиқариш (16,8 фоиз) корхоналари билдирган.

Ўтган чоракда махсус кўникма ва малакага эга бўлган иш қидирувчилар томонидан фойдаланиладиган манбаларда фаол меҳнат аризалари (резюмелар) сони кўпайган. Савдо, хизмат кўрсатиш, маркетинг ва реклама соҳаларида резюмелар сони сезиларли ошган. Шу билан бирга, жорий йил давомида онлайн иш қидириш фаоллиги динамикаси сўнгги йилларга нисбатан пасайиш тенденциясини намоён этган.

“2025 йил II чорагида вакансиялар сони ўсиши мавсумий омиллар, жумладан иқтисодий фаоллик жонланиши ва талаб ошиши билан боғлиқ. Бироқ вакансиялар сони ортиб бориши шароитида онлайн иш қидириш фаоллиги пасайиши меҳнат бозорида талаб ва таклиф ўртасида номутаносибликлар кузатилаётганини билдиради”, дейилади манбада.

Иш ўринлари билан боғлиқ вазият

Марказий банк ўтказган иқтисодий фаоллик бўйича сўровда келгуси ойларда иш ўринлари сонини оширишни кутаётган тадбиркорлар улуши пасайган. Жумладан, II чорак давомида ўртача 30,2 фоиз (I чоракда 36,3 фоиз бўлган) тадбиркорлар келгуси уч ойда иш ўринлари сонини оширишини билдирган. Иш ўринларини кўпайтиришини қайд этган тадбиркорлар улушидаги пасайиш асосан саноат ва хизматлар соҳаларида кузатилган. Бунда саноат соҳасидаги респондентларнинг 26,8 фоизи (ўтган йил мос даврида 33,7 фоиз), хизматлар соҳасида эса 29,1 фоизи (32,4 фоиз) келгуси даврларда иш ўринлари сонини оширишни режалаштирган.

Ўтган чоракда иш ўринлари сонини жорий ҳолатда сақлаб қолишни билдирган тадбиркорлар улуши I чоракдаги ўртача 56,4 фоиздан II чоракда 61,2 фоизгача ўсган.
2025 йил II чорагида мамлакатда иш ҳақининг номинал ўсиш суръати йиллик 17,2 фоиз, реал ўсиш суръати 7,3 фоиз бўлган.

“Бунда ўртача ойлик иш ҳақи қарийб 6 миллион сўмга тенг бўлди. Соҳалар кесимида молия ва суғурта, ахборот ҳамда коммуникация хизматлари йўналишларида ўртача иш ҳақининг бошқа соҳаларга нисбатан юқори шаклланиши сақланиб қолди (мос равишда 16,3 ва 14,8 миллион сўм)”, дея қайд этган Марказий банк.

II чорак давомида ахборот, транспорт ва ижтимоий хизматлар ходимларининг иш ҳақи қолган тармоқлар ишчилариникига қараганда реал ва номинал қийматларда юқорироқ ўсган. Иш ҳақининг энг кам ўсиши қурилиш соҳасида кузатилган. Қурувчилар ўртача иш ҳақи номинал қийматда йиллик 6,1 фоизга ошган бўлса-да, реал қийматда 2,8 фоизга камайган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: