USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Барча тоифадаги тадбиркорларга меҳмонхона қуриш учун кредит ажратилади

132 марта
Барча тоифадаги тадбиркорларга меҳмонхона қуриш учун кредит ажратилади

2026 йилдан мамлакатда Туризмни ривожлантириш дастури амалга оширилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан V очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармонида белгилаб қўйилган.

Ҳужжатга мувофиқ, 2026–2028 йилларда тижорат банклари барча тоифадаги тадбиркорларга меҳмонхона қуриш учун 7 йилгача муддатга кредит ажратади.

Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоят марказлари ҳамда туризмга ихтисослашган ҳудудларда қуриладиган меҳмонхоналар учун – 30 млрд сўмгача;

бошқа ҳудудларда – 10 млрд сўмгача.

Шунингдек, ҳар йили сайёҳлар эътиборини кўпроқ қозонган ва халқаро платформаларда ижобий баҳоланган меҳмонхоналарни аниқлаш ҳамда тақдирлаш учун 1 млн АҚШ доллари миқдорида мукофот жамғармаси шакллантирилади.


2026 йилдан давлат кўчмас мулкини ижарага бериш муддати амалдаги 3 йилдан 5 йилгача узайтирилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: