USD: 12,158 so'm EUR: 14,167 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,362 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 276 so'm AED: 3,310 so'm USD: 12,158 so'm EUR: 14,167 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,362 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 276 so'm AED: 3,310 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистон Сурияга айланмаган бўлса, бу Ислом Каримовнинг доно сиёсати сабаб – Лола Каримова

755 марта

Ўзбекистон Сурияга айланмаган бўлса, бу Ислом Каримовнинг доно сиёсати сабаб – Лола Каримова

Яқин Шарқдаги айрим мамлакатлар, жумладан, Сурия ёки бошқа қўшни юртлар бошидан кечирган фожиалар Ўзбекистонни четлаб ўтган бўлса, бу айнан Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг доно сиёсати ва қатъиятли раҳбарлиги боис бўлган. Бу ҳақда марҳум Президентнинг кенжа қизи Лола Каримова - Тилляева отаси вафотининг 9 йиллиги муносабати билан Instagram’га жойлаган видеопостида гапирди. 


У отасини одатга кўра шахсий ҳикоя билан хотирламоқчи эмаслиги, бунга тайёрмаслиги, аммо Ислом Каримов қизининг шахсий ҳаётига доир маслаҳатларида ҳам нақадар ҳақ бўлганини бугун чуқурроқ англаётганини айтган. 

“Бугун биринчи президентимизни меҳр ва самимият билан ёд этаётган барча инсонларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ҳаммангизга раҳмат айтаман. Биламан, бугун кўпчилик мендан одатдаги каби шахсий бир ҳикоя кутмоқда. Ишончим комилки, бу сиз кутган ҳикоя бўлади. Лекин ҳозирча уни айтиб беришга тайёр эмасман, чунки у ҳали давом этмоқда. Фақат шуни айтмоқчиманки, ҳатто, шахсий ҳаётимга доир маслаҳатларида ҳам отам нақадар ҳақ бўлганини бугун янада чуқурроқ англамоқдаман. Бу ҳикояни балки кейинги сафар сўзлаб берарман”, дейди Лола Каримова-Тилляева.

У отасининг қилган ишлари, хотирасини, Ўзбекистон мустақиллигининг илк йилларида, яъни 1990 ва 2000 йиллар бошида тутган йўлини, доно ва узоқни кўра билган сиёсатини ёдга олмоқчилигини билдириб, шундай деган: 

“Бугун дунёга назар ташлар эканман, унинг кўплаб қарорларида нақадар ҳақ бўлганини янада яхшироқ тушуняпман. Менга кўпчилик қўшилса керак. Шу билан бирга, айрим пайтлар унинг сиёсати ва ўтмишини камситишга уринишлар пайдо бўлаётганини ҳам кўрмоқдаман. Лекин мен қатъий ишонч билан айтаман: Биринчи Президентимиз Ўзбекистонни ички урушлардан, тўқнашувлардан асраб қолган. Яқин Шарқдаги айрим мамлакатлар, жумладан, Сурия ёки бошқа қўшни юртлар бошидан кечирган фожиалар Ўзбекистонни четлаб ўтган бўлса, бу айнан унинг доно сиёсати ва қатъиятли раҳбарлиги боис бўлган. Бунинг учун унга миннатдорлик билдиришга ҳақлимиз. Бу фақат менинг фикрим эмас, деб ўйлайман”.

Лола Каримова-Тилляевага кўра, Ислом Каримов номини ёмон кўрсатишга уринаётган буюртма суҳбатлар, ёлғон интервьюлар, ёки турли “троллар” фаолияти учраб турибди. 

“Булар жуда кулгили ва арзимаган кўринади. Чунки тарихда аллақачон ўз ўрнини топган инсонни ҳеч ким инкор қила олмайди. Ҳа, уни турли нуқтайи назардан баҳолаш мумкин, аммо, энг асосийси, унинг қилган ишлари – Ўзбекистонни бугунги йўлга олиб чиқди”, дейди Каримовнинг кенжа қизи.

У сўзида давом этаркан, ўтган йиллар давомида Самарқандда Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилиб, унинг ҳаққига дуо қилиб келаётган инсонларни ҳам қадрлашини билдирган.
 
“Минглаб, юз минглаб одамларнинг муҳаббати ва дуолари унинг ҳаёти давомида халққа кўрсатган эътибори ва меҳрига муносиб жавоб, деб биламан. Бу муҳаббат унинг вафотидан кейин ҳам давом этмоқда.
Бугун яна бир бор барчангизга миннатдорчилик билдираман, уни эзгу хотира билан эслайман, вафот этганига 9 йил тўлгани муносабати билан отам учун дуо қиламан”, дейди Лола Каримова-Тилляева. 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: