USD: 12,014 so'm EUR: 13,650 so'm RUB: 160 so'm GBP: 15,841 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,271 so'm USD: 12,014 so'm EUR: 13,650 so'm RUB: 160 so'm GBP: 15,841 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,271 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистон Афғонистонда электр узатиш тармоқлари ва подстанциялар қурилишида иштирок этади

100 марта
Ўзбекистон Афғонистонда электр узатиш тармоқлари ва подстанциялар қурилишида иштирок этади

Ўзбекистон Афғонистон электр инфратузилмасини модернизация қилишда иштирок этади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Қобулда энергетика соҳасида инвестицияларни жалб қилиш ва Афғонистон энергетика секторини қўллаб-қувватлашга бағишланган биринчи конференция бўлиб ўтди. Унда Афғонистон ҳукумати вакиллари, Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон республикалари энергетика вазирликлари делегацияси, шунингдек, бошқа халқаро ташкилотлар ҳамда дипломатик ваколатхоналар вакиллари иштирок этди.

Конференция доирасида Афғонистонда 220–500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари ва подстанциялар қурилиши бўйича молиявий шартнома имзоланди ва лойиҳанинг қурилишига старт берилди. Лойиҳалар 2027 йилнинг биринчи чорагига қадар амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, бу Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида электр энергетика соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада яхшилашга хизмат қилади.

“Ушбу конференция Афғонистон иқтисодиёти ва минтақанинг барқарор энергия инфратузилмасини ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади”, дейилади вазирлик хабарида.
Келгусида Ўзбекистон Афғонистон бўйлаб тақсимлаш тармоқларини модернизация қилиш, ақлли ҳисоблаш тизимларини жорий этиш орқали соҳада самарадорлик ва шаффофликни ошириш, техник экспертиза орқали ишончли энергия етказиб беришни қўллаб-қувватлаш каби йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлаган.

Август ойининг ўрталарида Афғонистон ва Ўзбекистон электр энергиясини узатиш ва подстансиялар қуриш бўйича 243 миллион долларлик тўртта шартнома имзолаганди. DABS ва Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ўртасида имзоланган шартномалар қуйидаги лойиҳаларни ўз ичига олганди:

• 500 киловолтли Сурхон-Дашт-Алвон электр узатиш линиясини 1000 мегаватт қувват билан кенгайтириш.
• Арғандаҳ подстансиясини 800 мегаволт-ампер (МВА) қувват билан кенгайтириш.
• Нангарҳор вилоятида Шайх Месри подстансиясини қуриш.
• 220 киловолтли Кобул-Нангарҳор (Шайх Месри) электр узатиш линиясини кенгайтириш.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: