USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ҳокимларга боғчаларни таъмирлашга ноябргача муҳлат берилди

247 марта

Ҳокимларга боғчаларни таъмирлашга ноябргача муҳлат берилди

Вилоят ва туманлар ҳокимларига 118 та боғчадаги хоналарни таъмирлаб жиҳозлашга, яна 8 та боғчани тўлиқ ишга туширишга жорий йилнинг 1 ноябригача муҳлат берилди. Бу ҳақда бугун, 8 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган таълим соҳасидаги ислоҳотлар ижроси ва келгусидаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, жорий йилда боғча ўринларини қўшимча 182 мингтага кўпайтириш режалаштирилган. Уларнинг 82 минги янги боғчалар ҳиссасига тўғри келади.

Туманлар ҳокимлари қолган ўринлар нима ҳисобидан яратилишини ўйламаётгани танқид қилинди. Мисол учун, 118 та боғчадаги 255 та хона таъмирга муҳтож бўлгани учун бўш турибди. Ёки жойларда 8 та боғчани қуриш ва таъмирлаш 2-3 йилдан бери чўзилмоқда. Чимбой, Ғаллаорол, Қизириқ, Бойсундаги 1 тадан боғча ҳали таъмирдан чиқмаган. Деҳқонобод, Сариосиё, Бўстонлиқ, Нурафшонда 1 тадан янги боғча қурилиши якунланмаган.

Вилоят ва туманлар ҳокимларига 118 та боғчадаги хоналарни таъмирлаб жиҳозлашга, яна 8 та боғчани тўлиқ ишга туширишга 1 ноябргача муҳлат берилди, акс ҳолда тегишли чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди. 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: