USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Педагогика олийгоҳларида «1+5» бакалавр таълим шакли жорий қилинади

297 марта

Педагогика олийгоҳларида «1+5» бакалавр таълим шакли жорий қилинади

Йиғилишда мутасаддиларга янги қурилаётган кўп қаватли уйларда боғча ташкил қилиш тартибини ишлаб чиқиш топширилди.
«Қамровни ошириш учун барча шароит қилиб беряпмиз, лекин боғчаларга янги нафас, янги методика кириб бориши, тарбиячиларнинг салоҳияти ҳам шунга яраша бўлиши керак», – деди Президент.

Ёз мавсумида 118 минг тарбиячининг малакаси оширилди, лекин бу етарли эмаслиги қайд этилди.

Шу боис, янги ўқув йилидан педагогика олийгоҳларида ўрта махсус маълумотли тарбиячилар учун «1+5» (1 кун ўқиш, 5 кун иш) бакалавр таълим шакли жорий қилинади. Бу орқали боғчаларга ҳар йили қарийб 10 минг олий маълумотли мутахассис кириб келади.
Хусусий боғча билан давлат боғчаси учун таълим-тарбия сифати бўйича ягона ёндашув йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан келгуси йилда ҳар бир вилоятда боғча тарбиячилари педагогик маҳоратини оширишга методик кўмаклашувчи таянч «Янги авлод» боғчалари барпо қилинади.
Мутасаддиларга «Янги авлод» боғчаси лойиҳасини эски ва бир хил ёндашувлардан чекиниб, янгича ишлаб чиқиш топширилди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: