USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ангрендаги мудҳиш ЙТҲда 11 киши ҳалок бўлган

658 марта

Ангрендаги мудҳиш ЙТҲда 11 киши ҳалок бўлган

Ангренда 7 сентябрь куни юз берган мудҳиш ЙТҲда 11 киши ҳалок бўлган. Бу Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг фармойишидан маълум бўлди.
9 сентябрда имзоланган фармойишда қайд этилишича, ушбу ЙТҲ оқибатида 6 киши турли даражада тан жароҳатлари олиб шифохонага жойлаштирилган. Ички ишлар вазирлигининг 7-сентябрдаги ахборотида 7 киши ҳалок бўлгани, 5 нафари тиббиёт муассасаларига ётқизилгани, 4 нафар шахсга тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилгани маълум қилинганди.

Фармойишда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ва тегишли ташкилотлар ЙТҲ оқибатида вафот этганларнинг шахсига аниқлик киритиши, уларнинг оила аъзоларига ҳамда жабрланганларга тиббий, моддий, психологик ва бошқа ёрдамлар кўрсатиши белгиланган. Ҳалок бўлганларни дафн маросимлари билан боғлиқ комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши қайд этилган. Жароҳат олганларга Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмасида зарур тиббий ёрдам кўрсатилаётгани билдирилган.


ЙТҲнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилган ҳолда келгусида шу каби ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида йўл-транспорт инфратузилмасини хатловдан ўтказиш ҳамда илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, уларни такомиллаштириш, шунингдек юк ташиш қоидаларини янада қайта кўриб чиқишбўйича асосланган таклифлар тайёрлаш топширилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: