USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистон компаниялари Афғонистонда углеводород қазиб олишга лицензия олди

62 марта

Ўзбекистон компаниялари Афғонистонда углеводород қазиб олишга лицензия олди

Ўзбекистон ва Афғонистон иқтисодиёти учун самара келтирадиган лойиҳа сифатида амалга ошириш кўзда тутилган.
Афғонистон ҳукумати Ўзбекистон компанияларига ўз ҳудудида геология қидирув ишларини олиб бориш ва углеводородларни қазиб олишга лицензия берди. Бу ҳақда Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилди.
“Президентимиз ўрнатган ҳамкорлик ва ишонч натижасида Афғонистон ҳукумати Ўзбекистон компанияларига ўз ҳудудида геология қидирув ишлари олиб боришга ва углеводородларни қазиб олишга лицензия берди. Тўтимайдон деган ҳудудда 14 сентябрь куни амалий ишлар бошланди”, - деди вазир “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида.
Мирзамаҳмудовнинг сўзларига, бу биринчи босқич. Унинг натижаларига қараб ҳамкорликни яна кенгайтириш кўзда тутилган.

“Бу биринчи босқич бўлади, албатта, бу натижасига қараб янада буни кенгайтириш, янги майдонларда биргаликда ишлаш режалаштирилган. Ўзбекистон ва Афғонистон иқтисодиёти учун самара келтирадиган лойиҳа сифатида амалга ошириш кўзда тутилган”, — деди энергетика вазири.

Унинг қайд этишича, келажакда Афғонистонда тинчлик бўлиши, у ерда иқтисодиёт инфратузилма ривожланиши ортидан Ўзбекистонга ушбу ҳудудидан дунё океанига энг яқин чиқиш йўли очилади.

Мирзамаҳмудов Афғонистондаги тинчлик ва барқарорлик нафақат Ўзбекистон, балки барча қўшни давлатларга фойда эканини таъкидлади.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: