USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Яна 37 нафар болалар боғчадаги овқатдан заҳарланди

319 марта
Яна 37 нафар болалар боғчадаги овқатдан заҳарланди

Кеча, 9 октябрь куни Фориш туманидаги 1-, 3-, 5- ва 7-сонли давлат боғчаларининг 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 37 нафар тарбияланувчиси овқатдан заҳарланиш аломатлари билан шифохонага мурожаат қилган. 


Болаларда иситма, қорин оғриғи, ич кетиш ва ҳолсизлик белгилари кузатилган. Шифокорлар томонидан ўтказилган эпидемиологик суриштирув давомида мурожаат қилиб келган болалар 2025 йил 8 октябрь куни мактабгача таълим муассасаларида биокефир, сир ва сариёғ каби маҳсулотлари истеъмол қилишганлиги аниқланиб, уларга анамнез ва биринчи текширувлар асосида “ўткир диарея” ташхиси қўйилиб, стационар равишда тиббий ёрдам кўрсатилган, дейилади расмий баёнотда

Аниқланган дастлабки хулосаларга кўра, болалар 2025 йил 8 октябрь куни мактабгача таълим муассасаларида биокефир, сир ва сариёғ каби маҳсулотлари истеъмол қилишган. Оммавий заҳарланиш юзага келишида озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш, сақлаш, ишлов бериш жараёнларидаги санитария қоида ва нормаларининг бузилиши ҳолатлари мавжудлиги сабабли инсон организмида ошқозон ичак ҳазм қилиш тизимининг бузилишига олиб келиши мумкинлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Фориш туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми билан 082352/2025-24-фг сонли жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Тошкент вилоятидаги боғчаларда тарбияланувчилар заҳарланиш ҳолати кузатилганди.

Охирги пайтларда боғча болаларининг заҳарланиши, уларга сифатсиз маҳсулотлар берилиши ҳолатлари кўп учрамоқда. Бундай ҳолларда жазо механизмининг ишламаётган бу каби вазиятларнинг камаймаслигига олиб келмоқда. Жиддийроқ чора кўриш пайти аллақачон келган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: