USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистондаги 8 та банк жаримага тортилди

102 марта

Ўзбекистондаги 8 та банк жаримага тортилди

Марказий банк томонидан ўтказилган инспекция текширувларида бир неча қоидаларга риоя қилинмагани учун 8 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўлланилди. Бу ҳақда Марказий банкнинг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2025 йилнинг сентябрь ойидаги йиғилишларида (9 марта) 43 та масала кўриб чиқилган ва тегишли қарорлар қабул қилинган. 

Масалан, текширувларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш қоидаларига риоя қилинишида аниқланган қоидабузарликлар, шунингдек, банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш йўналишида қонунчилик талабларига риоя қилинмагани учун 8 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўлланилган.

Қолаверса, пруденциал норматив талабларга риоя этилмагани, ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатлари талабларига белгиланган тартибда мувофиқлаштирмагани ҳамда инспекция текширувлари давомида аниқланган камчиликлар учун 7 та банк ва 13 та тўлов ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилган. 


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: