USD: 11,949 so'm EUR: 13,793 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,163 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,253 so'm USD: 11,949 so'm EUR: 13,793 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,163 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,253 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда аҳолининг даромадлари ўсгани айтилмоқда. Чиндан ҳам шундайми?

186 марта
Ўзбекистонда аҳолининг даромадлари ўсгани айтилмоқда. Чиндан ҳам шундайми?

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида аҳоли реал даромадлари 8,4 фоизга, жон бошига реал даромадлар эса 6,3 фоизга ўсган. Бу кўрсаткич аввалги чоракларга нисбатан секинлашган бўлса-да, ўтган йилнинг шу давридаги даражадан бироз юқори бўлди.


Энг юқори жон бошига даромадлар Тошкент шаҳрида қайд этилган — 52 млн сўм. Энг паст кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, бу ерда жон бошига даромад 14,8 млн сўмни ташкил этди. Натижада пойтахт ва Қорақалпоғистон аҳолиси ўртасидаги даромадлар тафовути 3,51 баробарга етди, ўтган йилда бу кўрсаткич 3,32 баробар эди.

Даромадлар ўсиш суръати бўйича етакчи ҳудуд Фарғона вилояти бўлди — бу ерда жон бошига даромадлар 13,4 фоизга ошган. 

Бу ўсишнинг асосий сабаби меҳнат мигрантлари томонидан юборилаётган пул ўтказмалари ҳисобланади. Мамлакат бўйича жами даромадларда пул ўтказмалари улуши 21,5 фоизга етган бўлса, Фарғона вилоятида бу кўрсаткич 33,7 фоизгача кўтарилган. Ўтган йилда улар мос равишда 16,9 ва 26,3 фоиз бўлган.

Шу билан бирга, ижтимоий трансфертлар — яъни пенсия ва нафақаларнинг аҳоли даромадларидаги улуши камайишда давом этмоқда. 2025 йил 9 ойлик натижаларига кўра, ижтимоий трансфертлар улуши 8,6 фоизни ташкил этди (ўтган йили 9,6 фоиз). Бу ҳолат ижтимоий ёрдам олувчиларнинг нисбий камбағаллашувига олиб келмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: