USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Автомобилни эгасидан бошқа шахс бошқариб, радарга тушса, жарима баллари кимга ёзилади?

742 марта
Автомобилни эгасидан бошқа шахс бошқариб, радарга тушса, жарима баллари кимга ёзилади? 

2026 йил 1 апрелдан эътиборан, радарлар қайд этган қоидабузарликлар учун ҳам ҳайдовчиларга жарима баллари ёзилади.

Ҳукумат қарори билан, жарима балларини транспорт воситасининг мулкдори ва мазкур транспорт воситасидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар (ишончнома, суғурта полиси, йўл варақаси) асосида фойдаланувчи бошқа ҳайдовчилар ўртасида тақсимлаш тартиби белгиланди.


Унга кўра:

транспорт воситасининг мулкдори тегишли ахборот тизимида шахсий кабинет очади;
транспорт воситасининг мулкдори транспорт воситасини бошқариш учун кимгадир топширишдан олдин, шахсий кабинетда унинг кимлигини кўрсатади;
кўрсатилган ҳайдовчи тизимга кириб, мазкур маълумотларни тасдиқлайди.

Агар қабул қилиб олувчи шахс буни тасдиқламаса, жарима баллари транспорт воситасининг мулкдори ҳисобига ёзилади (унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган тақдирда).

Агар қабул қилиб олувчи шахс буни тасдиқламаса, шунингдек, транспорт воситасининг мулкдорида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаса, бундай транспорт воситаларида содир этилган қоидабузарликлар учун ҳисобланадиган жарима баллари йиғиндиси 12 баллдан ошганда, жарима майдончасига жойлаштириш орқали вақтинча ушлаб турилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: