Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ҳарбий олийгоҳ битирувчилари 5 йил хизмат қилмаса — ўқиш харажатларини қайтаради

Ko'rishlar: 550
Ҳарбий олийгоҳ битирувчилари 5 йил хизмат қилмаса — ўқиш харажатларини қайтаради

Ўзбекистонда ҳарбий олий таълим муассасаси битирувчилари учун янги талаб жорий этилди. Энди олийгоҳни тугатган кадетлар 5 календарь йил мобайнида офицер лавозимида хизмат ўтамаса, уларнинг ўқиши учун сарфланган маблағлар давлат бюджетига қайтарилади.

Бу ҳақдаги тартиб Президент қарори билан 3 ноябрь куни “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисида”ги низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар орқали белгилаб қўйилди.

Амалдаги қонунчиликка кўра, ҳарбий олийгоҳни битирган фуқаролар 5 йил давомида офицер сифатида хизмат ўташи шарт. Агар улар хизматни муддатидан аввал тўхтатса ёки бошқа сабабларга кўра уни бажармаса, давлат уларни ўқитиш учун сарфланган маблағни қайтариб олади.

Шу билан бирга, ҳозирги кунда баъзи битирувчилар ҳарбий хизматчи сифатида эмас, балки ходим сифатида турли вазирлик ва идораларга юборилаётгани сабабли, улар ҳам мазкур 5 йиллик хизмат мажбуриятини бажариши шартлиги қонунчиликда аниқ белгилаб қўйилди.

Мутахассислар бу ўзгаришни давлат маблағларидан самарали фойдаланиш ва ҳарбий кадрлар тизимини барқарор ривожлантиришга қаратилган чора сифатида баҳоламоқда.

Mavzuga aloqador: