USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон учун $300 млн ажратади

82 марта
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон учун $300 млн ажратади

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 300 миллион доллар, шу жумладан, имтиёзли шартларда 100 миллион доллар миқдоридаги қарз бермоқчи. Мазкур маблағлар ҳукуматнинг етарли даражада таъминланмаган микро, кичик ва ўрта корхоналар, айниқса аёллар раҳбарлик қиладиган корхоналар учун молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек мамлакатнинг микромолиялаш секторини мустаҳкамлаш учун йўналтирилади.

Бу қарз сиёсат чоралари асосида инклюзив иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилгани айтилмоқда. Режалаштирилган чора-тадбирлар қаторида микрокредитларнинг максимал миқдорини ошириш, микромолиялаш соҳасидаги норматив ҳужжатларни такомиллаштириш, Тадбиркор аёлларни молиялаштириш халқаро кодексига қўшилиш, шунингдек исломий микромолиялаш учун норматив базани ишлаб чиқиш кабилар санаб ўтилган.

Маблағлар микрокредитларнинг энг юқори миқдорини ошириш, микромолиялаш соҳасидаги норматив ҳужжатларни такомиллаштириш, тадбиркор аёлларни молиялаштириш ва бошқа чора-тадбирларни амалга оширишга йўналтирилиши белгиланган.

Бу жараёнлар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун молиявий имкониятларни кенгайтириш ва соҳанинг барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Дастурнинг амалга оширилиши ўзини ўзи банд қилганлар ва микротадбиркорлар учун молиялаштиришдан фойдаланиш имкониятини очади, гендер тенглигини илгари суришга кўмаклашади ва молия секторида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиради.

Шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш ва молия секторида гендер тенгликни рағбатлантиришга қаратилган янги сиёсат чораларини жорий этиш ҳам кўзда тутилган. Асосий масалалар масъулиятли кредитлаш бўйича кўрсатмаларни янгилаш, бўлиб тўлаш каби янги молиявий маҳсулотларни тартибга солиш, шунингдек, рақамли молиявий назоратни кучайтириш каби ташаббуслардир.

Дастурнинг асосий элементларидан бири, микромолиялаш секторини таркибий ўзгартиришни қўллаб-қувватлашдир. Ташаббус доирасида депозитларни қабул қилувчи микромолиявий банкларни ташкил этиш кўзда тутилган. Бу ҳолат молиялаштириш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиришга имкон яратади.

"Бунинг учун молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида хатарларни баҳолашга асосланган зарур норматив-ҳуқуқий ва назорат базаси жорий этилмоқда. Бугунги кунда бундай банкларни ташкил этиш учун иккита дастлабки лицензия берилган," - дейилади ОТБ хабарида.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: