USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Марказий тергов ҳибсхонасида қанча одам сақланаётгани айтилди

117 марта

Марказий тергов ҳибсхонасида қанча одам сақланаётгани айтилди

Ўзбекистонда тергов ҳибсхоналарида ушлаб турилган ва қамоққа олинган шахсларга байрам кунларида яқин қариндошлари ва бошқа шахслардан кийишга рухсат этилган кийим-бош ва пойабзал олиш ҳуқуқларини бериш, ҳар ойда озиқ-овқат ва энг зарур нарсаларни сотиб олиш учун рухсат этилган пул миқдорини оширишга оид нормаларни киритиш таклиф этиляпти. Бу ҳақда кеча, 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилган Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунчилик таклифида сўз боради.

Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти бошқарма бошлиғиги Баҳром Мадиёровнинг айтишича, ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда омбудсман билан биргаликда халқаро тажриба ўрганилган.
“Ҳозирги амалиётда ҳам, агар уйдагилари уни кийим-бошини, пойабзалини, озиқ-овқати билан биргаликда олиб келадиган бўлса, қабул қиламиз. Унда муаммо йўқ. Бу норма фақат рағбатлантирувчи норма сифатида эътироф этиляпти. Кўпчиликда шундай ҳолатлар бўлади – уйдагилари хабар топади-да, унинг кийимини олиб келишга имконияти мавжуд бўлмай қолади. Кимдадир қандайдир шароит бўлиб қолади-да, “озиқ-овқатини кейин бераман, лекин ҳозир кийимини бериб туринг”, дейди. Шу мазмунда келса ҳам, биз бемалол уни олиб қўяверамиз. Ҳеч қандай муаммоси бўлмайди. Яъни, буни қонуний жиҳатдан ҳуқуқини таъминлаб қўйиш мақсадида бу норма киритиляпти”, дейди Мадиёров.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: